Гулистон шаҳрида "Сирдарё вилоятида бизнес қилинг" шиори остида инвестиция форуми ўтказилди
Август 30, 2025. 14:18 • 36 сония
• 125
ГУЛИСТОН, 30 август. /"Дунё" АА/. Гулистон шаҳрида "Сирдарё вилоятида бизнес қилинг" шиори остида инвестиция форуми ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирда 20 дан ортиқ чет эл мамлакатларидан 100 га яқин дипломатик корпус ва хорижий компаниялар вакиллари иштирок этди.
Форумда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг иқтисодий дипломатия йўналишидаги фаолияти тақдимоти ўтказилди.
Иқтисодий тадбир доирасида вилоятнинг инвестиция, экспорт ва туризм йўналишларидаги салоҳияти намойиш қилинди, саноат ярмаркаси ташкил этилди, G2B ва В2В форматларида учрашувлар ўтказилди. Хорижий ҳамкорлар билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан дастлабки келишувларга эришилди.
Инвестиция форуми иштирокчилари, шунингдек, Гулистон шаҳрида ташкил этилган "Қовун сайли" фестивалида ҳамда вилоят санъаткорлари иштирокидаги гала-концерт тадбирларида иштирок этишди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси